Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Жорий йилнинг 27 октябрь куни Зафаробод тумани "Узун" ҚФЙда, туман хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, Сайёр қабул бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 53 нафар фуқаролар қатнашди. 8 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди.
Асосан ички йўллар таъмири, электр тармоқлари, ичимлик суви ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.