Маҳалла жамиятнинг барча инсоний фазилатларни шакллантириш, оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Маҳалла ходимларига қулайликлар яратиш мақсадида, жорий йилнинг 1-ноябрь куни Зафаробод тумани "Бирлик" ҚФЙда маҳалла биноси янгидан қуриб фойдаланишга топширилди. Янги бино очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда Зафаробод тумани ҳокими Рахманов Ўткирбек, туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокурори А.З.Турсунбоев, туман "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш" бўлим бошлиғининг нуронийлар бўйича маслаҳатчиси Т.Маматқулов, маҳалла раиси, маҳалла фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. "Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғини идораси давлат шерикчилиги асосида тадбиркорлик субъекти томонидан барпо этилиб, барча шароитлар яратилди.
Тадбир давомида туман ҳокими томонидан, кейинги йилларда мамлакатимизда маҳалла тизимига алоҳида эътибор қаратилаётгани, маҳалла фуқаролар йиғинлари учун мослаштирилган янги бинолар барпо этилиб, самарали фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратилаётгани таъкидланди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.