Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Зафаробод тумани "Чўлигулистон" ҚФЙда бўлиб ўтган учрашув жараёнида, фуқаролар томонидан ички йўллар таъмири масалаларга оид мурожаат келиб тушганди. Айни вақтда Зафаробод тумани ҳокими Рахманов Ўткирбек ташаббуси билан "Чўлигулистон" ҚФЙда, Зафаробод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корҳонаси ва туман ободонлаштириш бошқармаси ҳодимлари томонидан, ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.