Жорий йилнинг 4-ноябрь куни Зафаробод тумани хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 37 нафар фуқаролар қатнашди. 4 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Асосан уй таъмири, ички йўллар таъмири, электр энергияси ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.