Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериш, уларда кўтарилган масалаларни ҳал қилиш бўйича ўзига хос тизим шакллантирилмоқда.
Жумладан, Зафаробод тумани "Самарқанд" МФЙда бўлиб ўтган учрашув жараёнида фуқаролар томонидан ички йўллар таъмири бўйича мурожаатлар келиб тушганди. Айни вақтда Зафаробод тумани ҳокими Рахманов Ўткирбек ташаббуси билан "Самарқанд" МФЙдаги, Нодирабегим ва Навбаҳор кўчаларида, Зафаробод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корҳонаси ва туман ободонлаштириш бошқармаси ҳодимлари томонидан, ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.