Аҳолини билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг смарали мехпнизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Жорий йилнинг 11-ноябрь куни Зафаробод тумани “Ёрқин” ШФЙда Жиззах вилояти прокурори, Адлия катта маслаҳатчиси И.Эргашходжаевнинг Сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда туман прокурори А.Турсунбоев, вилоят ва туман мутасаддилари, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, маҳалла хоким ёрдамчилари иштирок этишди. Бўлиб ўтган қабулда 71 нафар фуқаролар иштироқ этишди. 59 нафар фуқаролардан мурожаат келиб тушди.
Асосан кредит, бандлик, субсидия, уй-жой, моддий ёрдам ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган 56 та мурожаат жойида ҳал этилди, 3 та мурожат назоратга олинди. Сайёр қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатътй топшириқлар берилди.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.