Жорий йилнинг 15-ноябрь куни Зафаробод тумани "Бўстон" МФЙда, туман хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, Сайёр қабул бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 19 нафар фуқаролар қатнашди. 3 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди.
Асосан ободонлаштириш, электр тармоқларини таъмирлаш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.