Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Жорий йилнинг 18-ноябрь куни Зафаробод туманнинг 3-сектор ҳудуди "Нурафшон" ШФЙ ҳудудида Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Т.Қодиров раҳбарлигида фуқаролар ўртасида сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулда 35 мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 22 таси жойида ҳал этилди.
Жумладан, тиббий ёрдамга муҳтож фуқаролардан 5 тасига дори-дармон махсулотлари, ўзини-ўзи банд қилиш учун субсидия ажратиладиган фуқаролардан 2 тасига тикиш машинаси, "Аёллар дафтари"да рўйхатида турган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари ажратиш бўйича сертификат, кам таъминланган оилалардан 4 тасига иситиш печи берилди. "Беш ташаббус" доирасида 5 та ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар берилди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган 13 та мурожаат бўйича тегишли ташкилотларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.