Зафаробод туманида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остидаги "Маданият карвони" ва Маънавият фестивали кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.
Зафаробод тумани "Бирлик" ҚФЙда аҳоли учун ўтказилган фестивалда бир гуруҳ таниқли ижодкорлар, элимиз суйган санъаткорлар, киноактёрлар, шоирлар ва маънавият тарғиботчилари иштирок этишди. Таниқли санъаткорларнинг бетакрор куй-қўшиқлари барчада унутилмас таассурот қолдирди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.