Ижтимоий тармоқларда "Шуҳрат Ғаниевга сигнал: Президент ишонган Жиззахдаги кластер – "Кумуш Биби" фермерларнинг салкам 12 млрд пулларини тўламаган" мазмунидаги хабар тарқалган.
Мазкур акс этган ҳолатлар бўйича Зафаробод туман ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагилар маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида Зафаробод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан “Кумуш биби” МЧЖ ғаллачилик кластерига фермер хўжаликларига 9 млрд 73 минг сўм хақдорлик пул маблағларини тўлаб бериш юзасидан талабнома киритилишига қарамасдан “Кумуш биби” МЧЖ ғаллачилик кластери томонидан 91 та фермер хўжаликларига 9 млрд 73 минг сўм хақдорлик пул маблағлари тўлаб берилмаган.
Хозирги кунда “Кумуш биби” МЧЖ ғаллачилик кластери рахбарлари Шуҳрат Эргашев, Дилшод Мамарахимов ва Ўрол Таймуротовларга нисбатан Зафаробод туман Прокуратураси томонидан Ўз.Рес.ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Зафаробод тумани судининг 2022 йил 4-ноябрдаги хукми билан “Кумуш биби” МЧЖ ғаллачилик кластери рахбарлари Шуҳрат Эргашев, Дилшод Мамараҳимов ва Ўрол Таймуротовларга нисбатан 5 йилдан 7 йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган.
Хозирги кунда "Кумуш биби" МЧЖ ғаллачилик кластери рахбарларининг шахсий мол-мулклари аниқланган бўлиб, ушбу аниқланган мол-мулклар суд ҳукми билан сотиш йўли орқали фермер хўжаликларига хақдорлик йўли билан тўлаб бериш бўйича туман ҳокимлиги ва фермерлар кенгаши томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати