Ижтимоий тармоқларда "Зафаробод тумани ҳудудидаги Пахтакор шаҳар ва “Чимқўрғон” МФЙ йўналишидаги 4R37-йўли абгор аҳволдалиги, асфальтлари ўйилиб, ҳосил бўлган чуқурлар автомобиллар ҳаракатига қийинчилик туғдираётгани" мазмунида хабар тарқалган.
https://t.me/abdumalikovich_uzb/8531
Мазкур акс этган ҳолатлар бўйича Зафаробод туман ҳокимлиги ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар натижасида “Жиззах вилояти Зафаробод тумани худудидаги Пахтакор шахар ва Чимқўрғон МФЙ йўналишидаги 4R37-йўли экан” мазмунидаги этирозда 4R37-йўли эмас балки расмдаги кўрсатилган йўллар 4Р-32 "Янгиер ш.-Пахтакор ш.-Жиззах-Чимқўрғон" автойўли эканлиги маълум бўлди. Ҳозирги вақтда 4Р-32 "Янгиер ш.-Пахтакор ш.-Жиззах-Чимқўрғон" автомабилнинг 92-93 км (йўл узунлиги 1 км) оралиғи бўлиб, кўрсатиланг жойда хозирги кунда таъмирлаш ишлари бошланган бўлиб, йўл асосларини кесиш, шағал тўкиш, асосини текишлаш ишлари бажарилмоқда. Ушбу йўлнинг таъмир талаб қисми яъний 4Р-32 "Янгиер ш.-Пахтакор ш.-Жиззах-Чимқўрғон" автомабилнинг 92-93 км (йўл узунлиги 1 км) оралиғи 7000 м2 жойга тўлиқ 5см қалинликда Асфальтабетон қоришмаси 2 ёки 3 иш кунида ётқизилиб кўрсатилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилишини маълум қилади.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати