Пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар 60 ёшда - иш стажи 25 йил бўлганда,
аёллар эса 55 ёшда - иш стажи 20 йил бўлганда эга бўладилар.
Қуйидаги асосларда имтиёзли пенсиялар тайинланиши мумкин
-
- ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган 1-сонли рўйхат асосида;
- ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган 2-сонли рўйхат асосида;
- ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган 3-сонли рўйхат асосида;
- уруш ногиронлари, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар;
- аёлларга 54 ёшга тўлиб, 20 йиллик иш стажига эга бўлганида.
Ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда, аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Шунингдек, муддатидан олдин пенсия тайинлаш ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Зафаробод туман бўлими
скачать dle 12.0