Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Натижада аҳолининг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари аста-секин ўз ечимини топиб, одамлар раҳбарлардан, давлатдан рози бўлиб, орзу – истаклари рўёбга чиқмоқда.
Жорий йилнинг 2-декабрь куни Зафаробод тумани хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 17 нафар фуқаролар қатнашди. 3 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Асосан бандлик, моддий ёрдам ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.