Мактаб психологи – ёш авлодни катта ҳаётга тўғри йўналтиришда ота-она ва ўқитувчи билан баробар аҳамиятга эга шахс. Мураккаб давр – ўсмирликка қадам қўяётган бола, шахс сифатида шаклланаётган ўсмирнинг ўз оламидаги муаммоларига ечим топиши учун ёрдам беришда мактаб психологининг роли катта.
Зафаробод тумани Адлия бўлими ташаббуси билан тумандаги педагог кадрларга, ёшларга ҳамда корхона ва ташкилотларда ишловчи раҳбар ва ходимларга психологик кўмак бериш, касбга фидойилик, жамоада соғлом муҳитни яратиш, янги эзгу мақсадлар йўлида ҳаракат қилишга бағишланган психологик тренинг доирасида "Адлия кубоги" финал босқичи бўлиб ўтди. Финал босқичида 4 та мактабнинг ёш пасиҳологлари иштирок этишди. Бир-биридан қизиқарли саҳна кўринишлари билан мактаб жамоалари фаол иштирок этишди. Ўзининг тиришқоқлиги, эрчиллиги билан ажралиб турган 14-мактабнинг "Кайфият" жамоаси "Адлия кубоги" соҳибига айланди.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов