Зафаробод тумани 2-сектор ҳудудидаги "Ёрқин" маҳалласида аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ “хонадонбай” ишлаш асосида иш олиб борилмоқда. Жумладан, сектор ишчи гуруҳ аъзолари, маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси ҳамкорлигида уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммолари атрофлича ўрганилмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.