Зафаробод туманида ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати борасида жамоатчилик нажорати кенг йўлга қўйилиб, бу борадаги аниқланган камчиликлар мутасаддилар билан биргалик бартараф этилмоқда.
Зафаробод туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўткирбек Раҳманов, туман ҳокими ўринбосари Жамшид Суяров ва туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Қурбонов ижтимоий соҳа объектларидан 1-мактаб, 10-мактаб, 14-мактаб, 17-мактаб, 18- мактабларида иситиш тизимларининг ҳолатини ўрганиб чиқди.
Юзага келган муаммо ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.