Уйма-уй юриш, фуқаробай ишлаш, аҳоли муаммолари ва мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан ишлар давом этмоқда. Зафаробод тумани 1-сектор ҳудудидаги "Самарқанд" маҳалласида аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ “хонадонбай” ишлаш асосида иш олиб борилмоқда.
Жумладан, сектор ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамкорлигида уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммолари атрофлича ўрганилмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.