Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Жорий йилнинг 16-декабрь куни Зафаробод тумани хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 21 нафар фуқаролар қатнашди. 3 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Асосан бандлик, моддий ёрдам ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.