Уйма-уй юриш, фуқаробай ишлаш, аҳоли муаммолари ва мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан ишлар давом этмоқда. Зафаробод тумани 4-сектор ҳудудидаги "Лолазор" ҚФЙда аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ “хонадонбай” ишлаш асосида иш олиб борилмоқда. Жумладан, сектор ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамкорлигида уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммолари атрофлича ўрганилмоқда. Ўрганишлар натижасида "Лолазор" ҚФЙ Тошлоқ кўчасидаги аҳолидан йўл таъмири бўйича мурожаат келиб тушган. Айни вақтда Тошлоқ кўчасида шағаллаштриш ишлари олиб борилмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.