Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Жорий йилнинг 23-декабрь куни Зафаробод тумани хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 18 нафар фуқаролар қатнашди. 11 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилди. Қабулда асосан моддий ёрдам, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.