Ижтимоий тармоқларда "Зафаробод тумани Р37 йўли талабга умуман жавоб бермаслиги, илма-тешик бўлиб кетганидан ҳайдовчиларга ҳаракатланиш учун қийинчилик туғдирярти" мазмунида хабар тарқалган.
@avtoyurist_uz
Мазкур акс этган ҳолатлар бўйича Зафаробод туман ҳокимлиги ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар натижасида "Жиззах вилояти Зафаробод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли “Нурафшон” ШФЙ худудидан ўтувчи 4Р – 37 автомобиль йўли, келгуси 2023 йил давомида ажратиладиган лимит маблағлари ҳисобидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.