Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 656-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Зафаробод туманида 1 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшга барча шароитларига эга уй-жойларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Ўткирбек Раҳманов, туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Асатбек Норбеков, “Бўстон” маҳалласи раиси, маҳалла оқсоқоллари иштирок этиб, янги уй эгаси Жонузоқова Бахтигулга уй-жой ажратилганлиги тўғрисидаги ордер тантанали тарзда топширилди. Сотиб олинган мазкур уй-жой тўлиқ жиҳозланиб яшаш учун шарт-шароитлар яратиб берилди.
Тадбирда сўз олганлар, янги хонадон соҳибларини қувончли кун билан самимий табриклашиб, бугунги кунда меҳрга муҳтож бўлган фарзандларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида туманда давомий ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтдилар ҳамда дуога қўл очиб уларга келгуси ишларида ривож тилади.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.