Жорий йилнинг 29 декабрь куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 54-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон Халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар тўғрисида;
2. Зафаробод туманининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида;
3. Туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича 2023 йил учун базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида;
4. Туман прокуратураси, 2-сектор иш фаолиятини такомиллаштириш буйича 08.10.2022 йил куни ишлаб чикилган "Йўл харитаси" ижросининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва “Аёллар дафтари” дан чиқариш тўғрисида;
6. Зафаробод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори З.Бобомуродовнинг ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш ишлари бўйича ҳисоботи тўғрисида;
7. Зафаробод тумани ҳокимлиги Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тўғрисида;
8. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Зафаробод туман бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши тўғрисида;
9. Туманда “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатиш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;
10.Туман ҳокимлигига маҳаллий бюджетнинг 2021 йил якуни билан ҳосил бўлган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;
11. 3-декабр ногиронлар куни муносабати билан ногиронларга тарқатилган озиқ овқат маҳсулотларидан бўлган қарздорликни қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;
12. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;
13. Бошқа масалалар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.