Зафаробод тумани электр тармоқлари корхонаси иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Дастлаб, анжуманда туман электр тармоқлари корхонаси рахбари Султонов Ойбек, туманда олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.
Зафаробод туманида 2022- йилда, "Самарқанд" МФЙда 1.2 км, "Узун" ҚФЙга 0.5 км, "Ёрқин" ШФЙга 1.5 км, "Бирлик" ҚФЙ 2.8 км, "Чўлигулистон" ҚФЙга 2.8 км, "Лолазор" ҚФЙга 2 км, "Писталикент" ШФЙга 4.2 км, "Чимқўрғон" ҚФЙга 1 км ва "Нурафшон" ШФЙга замонавий СИП кабеллари тортилган. Шунингдек 6 та янги трансформатор, 345 дона электр симёғочлар қўйилган. Шунингдек 2023-йилда 29.7 км СИП кабеллар, 8 та трансформатор дастурга киритилган. Учрашувда берилган саволларга туман электр тармоқлари корхонаси рахбари Султонов Ойбек томонидан жавоб берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.