Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни 53-моддасида, Давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ҳусусан, тиббий хизмат кўрсатиш давлат томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан, бугун Зафаробод туман ҳокимлиги ходимлари ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, шунингдек, чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилди.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.