Ижтимоий тармоқларда “Йўлми ёки шудгорланган далами?” мазмунида хабар тарқалган.
https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
Мазкур акс этган ҳолатлар бўйича Зафаробод туман ҳокимлиги ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар натижасида 4Р-37 Жиззах ш-Чимқўрғон қ автомобиль йўлидан, “Ҳуаксин цемент Жиззах” МЧЖ, “Жиззах Семент Плант” МЧЖ ва 8 та карерлардан чиқарилаётган махсулотларни ҳудудларга тарқатувчи 80-100 тонналик транспорт воситаларининг узлуксиз харакатланиши натижасида ҳамда аномал совуқ, қишки қор ва ёмғирлар тасирида йўллар яроқсиз холатга келиб қолган. Мазкур йўлларни 2023 йил давомида ажратиладиган лимит маблағлари ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини олиб борилишини маълум қилиб, туман ҳокимлиги томонидан мажбурий обуна ва металлом йиғиш бўйича топшириқлар берилмаганлигини юқорида кўрсатилган важлар асосиз эканлигини маьлум қиламиз.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.