Зафаробод тумани ҳокими томонидан, Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар тугатилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистон "Veteran" бирлашмаси ташкил топганлигининг 29 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 15 февраль куни Зафаробод тумани “Мароқанд” тантаналар мажмуасида байрам дастури бўлиб ўтди. Тадбирда афғон уруши фахрийлари ҳамда туман фаоллари иштирок этди.
Тадбирда иштирок этаётган "Veteran" жангчи-фахрийлар давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатдан, Афғон уруши қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларига қаратилган эътибордан мамнунлигини айтишди. Тадбир давомида туман Маданият бўлими ҳодимлари томонидан концерт дастури ташкил этилди. Шундан сўнг афғон уруши фахрийлари, уларнинг оила аъзоларига эсталик совғалари топширилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.