Ўзбекистон ХДП Зафаробод туман Кенгаши томонидан “Ўз ХДП нинг энг фаол депутати” кўрик танловининг туман боскичи бўлиб ўтди. Кўрик танловда туман кенгаши депутатларидан 5-нафари иштирок этди. Кўрик танлов 3-босқичдан, яъни иштирокчиларнинг билимдонлиги, саводҳонлиги, ҳозиржавоблиги бўйича бўлиб ўтди. Кўрик танлови хакамлар хайьати тамонидан иштирокчиларнинг тўплаган баллари асосида ғолиб иштирокчилар аниқланди.
Аҳолининг муаммосини ҳал этишнинг энг самарали йўли ҳамда сиёсий ҳозиржавоблиги шартлари ғолиби бўлган 16-Боққудуқ сайлов округидан сайланган депутат Б.Хамрақулов кўрик танловининг мутлоқ ғолиби деб топилди ва туман кенгаши томонидан 1-даражали диплом билан тақдирланиб, иштирок этган депутатларга наминациялар бўйича сертификатлар тақдим этилди. Тадбир сўнгида иштирокчилар туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.