Бугунги кунда томорқачиликнинг ривожланиши фуқароларнинг яхши турмуш кечириши, қўшимча даромад олиш, озиқ-овқат мўл-кўлчилигига эришиш, оилаларнинг моддий таъминотини яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлашда катта аҳамият касб этади.
Зафаробод тумани "Ёрқин" ШФЙда яшовчи "Намунали томорқачи" кўкрак нишон сохиби И.Агазметов хонадонида, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан "Томорқачиликга ўқитиш мактаби" ташкил этилди. Ушбу мактабда фуқароларга томорқадан унумли фойдаланиш ва томорқа маданиятини шакллантириш бўйича ўқув курси бўлиб ўтди. Ҳозирги кунга келиб, 90 нафар фуқаролар томорқадан унумли фойдаланиш бўйича керакли маслаҳатлар олиб келмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.