Жорий йилнинг 9 март куни Зафаробод тумани "Узун" ҚФЙда вилоят Адлия бошкармаси бошлиғи ўринбосари Б.Пирхалов, туман ҳокимлиги, туман прокурори ҳамда туман Адлия бўлими ҳамкорлигида аҳоли ўртасида учрашув ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида, дастлаб иштирокчиларга қонунлар, давлат раҳбарининг Қарор ва Фармонларидаги янгиликлар, фуқароларга яратилаётган эркинлар ва қонунчиликдаги имтиёзлар бўйича тушунчалар берилди.
Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, қилмиш учун жазо муқаррарлиги, ажрим ёқасидаги оилалар билан ишлаш, “Аёллар ҳуқуқлари” масаласи бўйича, банк кредит сиёсати билан аҳолига тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг, аҳоли ўртасида уларнинг қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш ва уларга ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида “Сайёр қабул” ўтказилди.
“Сайёр қабул” давомида 27 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, 9 таси жойида ҳал этилди, 13 та ҳолатда ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 5 та мурожаат назоратга олинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.