Жоий йилнинг 13-март куни Зафаробод тумани хокимлиги мажлислар залида Жиззах вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ўринбосарлари Ш.Аманов, С.Мирзақобилов, Г.Нормуродова, Д.Пардаевалар ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси масъул ҳодими А.Бабабеков иштирокида тумандаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда масъуллар иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда янги ташкил этилаётган тизим бўйича тушунчалар берилди. Тумандаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари бажариладиган вазифалари белгилаб берилди. Семинар давомида берилган саволларга Жиззах вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ўринбосарлари томонидан жавоблар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.