Бугун, Зафаробод туманида ўзбек халқининг яшариш йили бўлмиш - Наврўз умумхалқ байрами “Хар кунинг бўлсин Наврўз-жонажон Ўзбекистоним” шиори остида ва Зафаробод туманининг ташкил топганлигининг 50 йиллик шодиёнаси байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида Зафаробод тумани ҳокими Ўткирбек Рахманов сўзга чиқиб, барчани халқимизнинг қадим ва навқирон байрами – Нарўзи олам ва Зафаробод туманининг ташкил топганлигининг 50 йиллик шодиёнаси билан муборакбод этди.
Шунингдек байрам давомида оммавий сайллар ва таниқли хонандалар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.