Зафаробод туман Адлия бўлими ва оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорликда туман Адлия бўлими биносида жорий йилнинг 25 март куни тумандаги мавжуд 10 нафар хотин-қизлар фаоллари учун "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Конституциявий Қонуни лойихаси бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Адлия бўлими томонидан иштирокчиларга Конституциявий Қонун лойихаси, жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек ўқув-семинар давомида берилган саволларга, туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов томонидан жавоб берилди.
Зафаробод тумани Адлия бўлими.