Жорий йилнинг 27 март куни Зафаробод тумани Маданият марказида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Х.Алимова сўзга чиқиб, Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, соҳага доир муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги “Конституцияси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, ушбу Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва Референдум жорий йилнинг 30 апрель, якшанба кунига белгиланганлиги ва унда ҳар биримиз иштирок этиб ўз фуқаролик бурчимизни бажармоғимиз лозимлиги қайд этиб ўтилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.