Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 06.09.2022 йилдаги фуқаро Т.Гулматовдан ундирувчи «Капиталбанк» АТБ фойдасига жами 64.6 млн. сўм ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувига 16.02.2023 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. Ижро харакатлари давомида қарздор Т.Гулматов мавжуд қарздорлик ихтиёрий муддатда тўламаганлиги сабабли, унга тегишли бўлган «NEXIA-3” русумли машинаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Хозирда мазкур автомашинани бахолаш ва сотиш чоралари кўрилмоқда
Бюронинг Зафаробод туман бўлими бошлиғи 1-даражали юрист О.А.Наврўзов