Жорий йилнинг 31 март куни Зафаробод тумани "Нурафшон" маҳалласида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди. “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбири давомида Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, соҳага доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги “Конституцияси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, ушбу Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва ана шу Референдум жорий йилнинг 30 апрель, якшанба кунига белгиланганлиги ва унда ҳар биримиз иштирок этиб ўз фуқаролик бурчимизни бажармоғимиз лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.