Жорий йилниг 29 март куни Зафаробод тумани Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зафаробод тумани бўлими ҳодимлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда сўз олган Зафаробод туман пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи О.Умирзаков томонидан олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот берди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зафаробод тумани бўлими ҳодимлари 2022-йилда "Самарқанд" МФЙ, "Бўстон"МФЙ, "Узун" ҚФЙ, "Ёрқин" ШФЙ, "Бирлик" ҚФЙ, "Чўлигулистон" ҚФЙ, "Лолазор" ҚФЙ, "Писталикент" ШФЙ, "Чимқўрғон" ҚФЙ ва "Нурафшон" ШФЙларда пенсия ва нафақалар бўйича мурожаатлар ижобий ҳал қилинди. Ўзбекистон Республикасида чиқарилган қарор ва фармонлар мазмун-моҳияти фуқароларга тўлиқ етказилди. 2023-йилда Зафаробод туманидаги маҳалларида сайёр қабуллар ўтказиш, мурожаатларни олдини олиш фуқароларни пенсия ва нафақа олишдаги муаммо ва ҳар қандай омиллар қонун доирасида бартараф этиш, қарор ва фармонларни ижросини таъминлаш фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш. Очиқ мулоқот давомида берилган саволларга Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зафаробод тумани бўлими бошлиғи О.Умирзаков жавоб берди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.