Бугун Зафаробод туманида “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ў.Рахманов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги ташкилот, корхона, муассаса ходимлари, ёшлар, нуроний отахонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.