Аҳолини билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Жорий йилнинг 10 май куни Зафаробод тумани “Писталикент” ШФЙда Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Т.Қодировнинг Сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, туман ҳокими Ў.Рахманов, туман прокурори А.Турсунбоев, туман ИИБ бошлиғи, подполковник О.Қ.Эшбеков, вилоят ва туман мутасаддилари, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, маҳалла ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди. Қабулда 35 нафар фуқаролардан мурожаат келиб тушди.
Асосан электр тармоқлари, ичимлик суви, оқова сув, моддий ёрдам, ички йўллар, бандлик билан боғлиқ масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган 16 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Қабул давомида 5 нафар ёшларга даволаниш сертификатлари, "Аёллар дафтари"да рўйхатида турган 5 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари ажратиш бўйича сертификат ва 5 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга иситиш печлари берилди.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.