Зафаробод туман Адлия бўлими томонидан бугун туманнинг “Самарқанд” маҳалласида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бундан, Ўзбекистон Республикасининг 11.04.2023 йилдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти тушунтирилди.
Ушбу қонун билан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда жиноят кодекси нормаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги, хотин-қизларга қаратилган ғайриижтимоий ҳаракатлар учун жазо оғирлаштирилганлиги ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Зафаробод туман Адлия бўлими ФХДЁ мудираси И.Бахтиёрова