Бугун 25-май санасида туманимизнинг барча ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида "Сўнги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Рахманов Ўткирбек "Бўстон" МФЙ ҳудудидаги 1-сонли умумтаълим мактабидаги тадбирда шахсан иштирок этиб, битирувчи ёшларга Президент табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбирда туман ҳокими битирувчи ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиб, жамият ва юртимиз ривожига ҳисса қўшадиган комил инсонлар бўлишига ишонч билдирди ва уларга муваффақиятлар тилади.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.