Ижтимоий тармоқларда “Фермерларнинг буғдойи олиб қўйиляпти” сарлавҳаси остида хабар тарқалган.
Зафаробод туманида 2023 йил қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасига кўра 9000.0 гектар майдондан 26100.0 тонна бошоқли дон етиштириш режалаштирилган. Режага кўра тумандаги фермер хўжаликлари “Зомин Зафаробод класстер” МЧЖ ғаллачилик класстери билан 5637.0 гектар майдондан 16222.0 тонна, “BLESSED DISTRICT” МЧЖ ғаллачилик класстери билан 1454.0 гектар майдондан 3643.0 тонна, “Жиззахдонмахсулотлари” АЖ билан 1909.0 гектар майдондан 6236.0 тонна бошоқли дон етиштириш бўйича хар бир фермер хўжалиги билан фуьючер шартномалари имзолаган.
Тумандаги фермер хўжаликларига “Зомин Зафаробод класстер” МЧЖ, “BLESSED DISTRICT” МЧЖ, “Жиззахдонмахсулотлари” АЖ томонидан ғалла етиштириш билан боғлиқ имтиёзли кредит маблағларини ажратилиши таҳлил қилинганда айрим фермер хўжаликлари томонидан белгиланган меёридан ортиқ маблағлар сарфланганлиги, ушбу фермер хўжаликлари томонидан шартномавий режалар бажарилган тақдирда хам кредит маблағларидан қарздорлик юзага келиши аниқланган.
Келгусида фермер хўжаликлари томонидан кредит қарздорлиги келиб чиқиши олдини олиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиган. Ишчи гуруҳи фермер хўжаликларининг талаб ва истакларидан инобатга олган ҳолда келгусидаги кредит қарздорлиги вужудга келмаслиги ҳамда фермер хўжаликларининг рентабиллик даражасини яхшилаш (Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасида ер участкасидан (кадастр бохосига кўра) оқилона фойдаланмаганда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш белгилаб қўйилган) мақсадида режага нисбатан қўшимча бошоқли дон топшириш бўйича ҳудудлардаги фермер хўжаликлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.