Жорий ийлнинг 26 июнь куни Ёшлар ишлар агентлиги Зафаробод тумани бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Анжуман даставвал сўз олган Ёшлар ишлар агентлиги Зафаробод тумани бўлими бошлиғи Муртазаев Шухрат томонидан олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот берилди.
Зафаробод туманида “Ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими” йўлга қўйилиб, ёшлар тоифаланиб масъул раҳбарларга бириктириш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, маҳалладаги ёшлар етакчилари орқали ёшларни 3 та асосий тоифаларга ажратилди.
Жумладан, “Яшил” тоифа – 6778 нафар, “Сариқ” тоифа – 5510 нафар ва шулардан 322 нафари “Қизил” тоифада.
Бугунги кунда, туманимизда 14-30 ёшдаги ёшлар сони
12 288 нафарни ташкил этмоқда.
Жорий йилда ижтимоий химояга мухтож 617 нафар ёшлар Ёшлар дафтарига киритилиб, шундан 457 нафар ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий муаммолари хал этилди.
Жумладан: 38 нафар ёшлар доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 11 нафар ёшларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари учун субсидя ажратилди, 158 нафар ёшларга контракт тўлов маблағлари тўлаб берилди, 31 нафар ёшларга даволаниш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилди, 5 нафар ёшларга сафарбарлик чақирув резерви маблағлари тўлаб берилди, 10 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувохномаси олиш маблағлари тўлаб берилди, 7 нафар ёшларга замонавий касбларни ўқитиш ўқув марказлари харажатлари қоплаб берилди, 2 нафар ёшларга кредит ажиратиш орқали ўзини банд қилинди, 102 нафар ёшларга ер ажиратиш орқали бандлига таъминланди, 3 нафар ёшларга 1 йиллик турар жой ижараси харажатлари қоплаб берилди, 9 нафар ёшларга фуқаролик паспорти олиш маблағлари тўлаб берилди. Бундан ташқари маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш борасида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун барча маҳаллаларда беш ташаббус олимпиадаси мусобоқалари режа асосида ўтказиб келинмоқда.
Етакчилар ўзига бириктирилган маҳаллаларда фаолиятини асосий йўналишлари сифатида маданият ва санъатни тарғиб қилиш борасида — «Санъат ғунчалари» кўрик танлови, мақом, бахшичилик ва эстрада бўйича «Ёшлар овози», «Ёш мусаввирлар» танловлари ҳамда «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёт фестивалини ўтказилиши, шунингдек, ёшлар ва болалар театр жамоаларини ташкил этиши белгиланган.
Бу борада, туманда белгиланган режа асосида ҳар бир маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш борасида Беш муҳим ташаббус олимпиадаси доирасида—апрел-май ойлари давомида мини-футбол, футбол, cтритбол, енгил атлетика, стол тенниси,воркоут, шашка бўйича мусобақаларнинг маҳалла, сектор ва туман босқичлари юқори савияларда ташкил этилди.Бу муқобақаларга жами 1800 га яқин ёшлар қамраб олинди.
Шунингдек саломатлик учун 5 000 қадам юриш марафонини ўтказиш борасида самарали ишлар ташкил этилган.Ўтказилган тадбирлар давомида бевосита оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ёритилиб, тадбирда жами 74 нафарга яқин ёшлар тақдирланган. Анжуман давомида туман ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.