Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Жорий йилнинг 7-июль куни Зафаробод тумани хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 21 нафар фуқаролар қатнашди. 14 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди.
Асосан пенсия, моддий ёрдам, кредит, уй-жой таъмири ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.