Бугун 8 июл куни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Арнасой тумани Маданият марказида аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди. Оммавий қабулда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, туманда жорий йилда қилинаётган ишлар ҳақида айтиб ўтди.
Хусусан, туманда 2023 йилда 6 та Дастурлар доирасида жами 65 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 8 июндаги топшириғига асосан жорий йилда туман аҳолисининг кайфиятига таъсир кўрсатадиган 9,5 млрд сўмлик қурилиш – тамирлаш ишлари бажарилади.
Иккинчидан, 2023 йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш Дастури (ПҚ – 465)га асосан 2,6 млрд сўмлик қурилиш – тамирлаш ишлари бажарилади.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 – 2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 146 – сон қарорига асосан вилоят аҳолиси учун энг зарур ва аҳамиятли томони ижтимоий инфратузилма объектлари ва коммуникациялар ҳолатини янада яхшилаш учун Республика бюджетидан 205 та объектларга 406,2 млрд сўм маблағлар ажратилган.
Тўртинчидан, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш Дастури (ПҚ – 408)га асосан 6 та объектларга 27,8 млрд сўм маблағ ажратилган.
Шунингдек, сайёр қабулга келган фуқароларга қулайлик яратиш ва иш жараёнини сифатли ва тезкор ташкил этиш учун вилоят ташкилотлари ва бошқармалари раҳбарларидан иборат 13 та ишчи гуруҳ тузилиб, Арнасой туманидан ташқари бошқа туманлардан келган фуқароларни қабул қилди.
Бундан ташқари вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳар битта ишчи гуруҳга кириб фуқароларни қабул қилди. Фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш бўйича масъул ижрочи ташкилотларга кўрсатмалар бериб, биринчи сектор штаби томонидан назоратга олинди.
Вилоят ҳокимининг оммавий сайёр қабули жараёнида жами 53 нафар ортиқ фуқаролардан жами 60 та масалаларда иборат мурожаатлар кўриб чиқилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати