Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, мехр-саховат, оқибат ва химмат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига жорий йилнинг 2022 йил 31 декабрь холатига 73.865.500 сум колдик мавжуд булиб 2023 йил 1 январдан, 2023 йилнинг 20 июль кунига қадар маҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан ва суд ҳужжатлари ижроси бўйича жами 361.133.000 сўм пул маблағлари келиб тушган.
Сектор рахбарлари ва тегишли маҳалла фуқаролар йиғини билан биргаликда туманда аниқланган ижтимоий химояга мухтож бўлган хонадонларнинг тасдиқланган рўйхатларига ва Халқ депутатлари туман кенгаши қарорига асосан шу кунгача жами 182 та эҳтиёжманд хонадонларнинг оила аъзолари соғликларини тиклаш, уй-жойини таъмирлаш, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ва бошқалар учун моддий ёрдам сифатида фуқароларнинг банк пластик карталарига жами 219.000.000 сўм пул маблаги ўтказиб берилди.
Бундан ташкари 128 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд оилаларга 85.160.000 сўмлик кийим – кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Туманда яна 10 та эхтиёжманд оилалар хонадонларига яшаш шаритларини яхшилаш учун куёш сув иситиш курилмаси урнатиб бериш учун, "ZTT MEGA BIZNES " МЧЖ хамда "TURIZM BIZNES" МЧЖга жами: 67.491.500 сум маблаг утказиб берилди. Янги йил арафасида эхтиёжманд оилаларнинг 170 нафар фарзандларига 54.950.000 сумлик янги йил совгалар улашилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2023 йил 14 июльдаги VI-57--71-3-50-K/23--сонли қарорига асосан “Самарканд” МФЙ ва “Бустон” МФЙ даги “Темир дафтар”, Аёллар дафтари” руйхатига киритилган оилаларнинг 2 нафар фарзандларини фориш туманидаги “Жилғача” ёзги болалар оромгоҳида дам олишлари учун хар бирининг киймати 1.580.000 сумлик жами: 3.160.000 сўмга оромгоҳга 2 дона йўлланма олиб берилди.
Бугунги кун ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамида 5.237.000 сўм маблағ мавжуд.
Бу каби хайрия ва саховат ишлари туманимизда давом этмоқда.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди
Зафаробод туман бўлинмаси
катта ҳисобчиси Ж. Маматов