Зафаробод тумани Маданият марказида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларни олдини олишга қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди. Мазкур очиқ мулоқот Дин ишлари бўйича қўмитанинг Зафаробод тумани бош мутахассиси Ф.Маликов , Жиззах вилояти ИИБ Терроризмга қарши курашиш гурҳи ходимлари маёр Ж.Абдуллаев ва капитан Ғайрат Пўлатов, Зафаробод туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Д.Эгамбердиев Зафаробод туман ИИБ ТҚХ ТҚКГ катта т/в Ж.Эшқувватов, Зафаробод тумани бўйича бош имом хатиб Ф.Расулов ҳамда ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Очиқ мулоқотда бугун дунё миқёсида инсоният учун тобора хавфли тус олиб бораётган экстремизм ва терроризим, унинг салбий оқибатлари ва иллатлари, аҳоли ва ёшларга терроризм ва экстремизмнинг қанчалик даражада инсон ҳаёти ва давлат бошқаруви тизимида хавфли эканлиги тушунтирилди. Айни пайтда дунё миқёсида экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик натижасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга тўхталинди.
Тадбир давомида масъуллар терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши самарали курашиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.