Жорий ийлнинг 28 июль куни Зафаробод тумани 2-сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Анжуман даставвал сўз олган Зафаробод тумани 2-сектор котиби Бойбўтаев Азиз томонидан олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот берилди.
Туман прокуратураси 2-сектор ҳудудида 15726 нафар аҳоли истиқомат қилади, шундан, оилалар 3562 та, хонадонлар 2491 тани ташкил қилади.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2-сектор томонидан ҳудудларни ижтимоий-ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳолини камбағалликдан чиқариш ва аҳоли муаммоларини ҳал қилиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2-сектор ҳудудига қарашли “Ёрқин” ШФЙ, Боғибўстон кўчаси 650 метр, Чеварлар кўчасида 550 метр, Кўкгумбаз кўчасида 1 км. 250 метр, “Бирлик” ҚФЙ, Олмазор кўчасида 700 метр ички йўлларга қум-шаҳал қопламаси ётқизилди.
Бундан ташқари, “Бирлик” ҚФЙда 2 км 450 метр йўлларга асфалт қопламаси ва А.Жомий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар олдига 900 метр пиёдалар йўлакчаси барпо этилди. Шунингдек, “Ёрқин” ШФЙга 60 дона темир бетонлар ўрнатилди, 3 дона ТП трансформатор жорий таъмирланди, 1,5 км 10/04-ҳаво линияси жорий таъмирланди. “Бирлик” ҚФЙда 20 дона темир бетонлар олиб келинган бўлиб, 2 та ТП транформаторлар жорий таъмирланди, 2 км 10/04-ҳаво линяси жорий таъмирланди. “Бирлик” ҚФЙ 16 та, “Ёрқин” ШФЙда 30 та ГРП ва ГТШлар тўлиқ таъмирланди. “Ёрқин” ШФЙда 84 та ва “Бирлик” ҚФЙда 109 та хонадонга суюлтирилган газ балонлари тарқатиб келинмоқда.
Бундан ташқари, “Бирлик” ҚФЙ ва “Ёрқин” ШФЙ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-408-сонли қарорига асосан 2022-2023 йилларда маҳаллар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурига киритилган.
Ҳозирда “Бирлик” ҚФЙ ва “Ёрқин” ШФЙ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув қувурлари ётқизилиб, тўлиқ тоза ичимлик сув билан таъминланди.
Жорий йил давомида 2-сектор ҳудудида жами 185 нафари, шундан, “Ёрқин” ШФЙда 103 нафар ва “Бирлик” ҚФЙда 82 нафар фуқаролар хамда I ва II-гуруҳ ногиронлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур бўлган дори воситалари билан бепул таъминланди. Булардан ташқари, 2-сектор томонидан “Ёрқин” ШФЙда хизмат кўрсатиш, чорвачилик, тикувчилик, паррандачилик, қандолатчилик ва иссиқхона ташкил қилиш истагини билдирган 264 нафар фуқароларга 5 млрд. 900 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
Бунинг натижасида иш ўринлари яратилди, натижада 267 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминланишига эришилди. Шунингдек, ҳудудда ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларни иш билан таъминлаш борасида ғалла ва пахта майдонларидан 485 нафар фуқароларга аукцион орқали 0,5 гектардан ер майдонлари ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
Ҳудди шу каби, 31 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, 2318 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланган, 708 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан “Ёрқин” ШФЙда 8 нафар фуқароларга 43 млн сўмлик ва “Бирлик” ҚФЙда 7 нафар фуқароларга 35 млн. сўмлик субсидия маблағлари ажратилди. “Темир дафтар”га 83 нафар эҳтиёжманед оилалар киритилган бўлиб, уларнинг 126 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзолари тўлиқ иш билан таъминланди, ҳозирда 83 та эҳтиёжманд оилаларга турли ёрдамлар кўрсатилганлиги сабабли Ҳалқ депутатлари туман кенгашининг қарорига асосан (100-фоиз) дафтардан чиқарилиши таъминланди.
Жорий йил давомида “Аёллар дафтари”га 456 нафар хотин-қизлар киритилган. Шундан, “Аёллар дафтари”нинг I–тоифасига киритилган 16 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган II–тоифага киритилган 20 нафар хотин қизларга 120 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди.
Булардан ташқари III–тоифасига киритилган 176 нафар хотин-қизларнинг 150 нафарига, IV – тоифадаги ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II–гуруҳ ногиронлиги бўлган 134 нафар аёллардан 106 нафарига, V – тоифага киритилган 42 нафар хотин-қизларнинг 35 нафарига, VI–тоифага киритилган 68 нафар хотин-қизларнинг 56 нафарига ёрдамлар кўрсатилган.
“Ёшлар дафтари”га 130 нафар ёшлар киритилган бўлиб, кўрсатилган ёрдамлар туфайли ёшларнинг 102 нафари дафтардан чиқарилиши таъминланди. Ҳозирда дафтарда турган 28 нафар ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Туман прокуратураси 2-сектор томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида МТМга болаларни қамрови даражаси 84,6 фоизни ташкил қилиб, йиллик режага нисбатан 100,5 фоизга бажарилишига эришилди.
Ҳозирги кунда, туман прокуратурасининг аралашуви билан 2-сектор ҳудудида 5 та 125 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган.
Мисол учун, “Ёрқин” ШФЙда мактабгача таълим муассасига қарашли 21-сонли оилавий мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар, 23-сонли оилавий мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар, 35-сонли оилавий мактабгача таълим ташкилотида 21 нафар, 40-сонли оилавий мактабгача таълим ташкилотида 24 нафар ва 41-сонли оилавий мактабгача таълим ташкилотида 24 нафар жами 125 нафар 3-6 ёшли болалар қамраб олинди.
Шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларга Ҳалқ депутатлари туман кенгашининг қарорлари асосида моддий ёрдам пуллари ажратиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 5 ойи давомида туман прокурорининг ташаббуси билан ҳомийлик маблағи асосида “Ёрқин” ШФЙдаги Бахмал, Боғдон, Қатарбоғ, Чеварлар, Боғибўстон, Бешариқ, Оқсарой, Лутфий кўчалари хамда “Тўқиртепа” қабуристони йўлига шағал қопламалари ётқизилиб, 6 км. 300 метр йўллар тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Бундан ташқари, “Бирлик” ҚФЙ, Нуробод, Олғабос ва Янгибоғ кўчаларидаги 800 метр йўлга шағал қопламаси ётқизилди. Шунингдек, туман прокурорининг ташаббуси билан Ёрқин ШФЙ, Сердарахт кўчасига 55 млн. сўмлик 120 метр бетон асфалт қопламаси ётқизиб берилиши таъминланди.
Туман прокурорининг ташаббуси билан “Ёрқин” ШФЙ, Олти қишлоқ кўчасида яшовчи аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ҳомийлик маблағи ҳисобидан замонавий контейнер асосида “Олти қишлоқ” кўчасига тиббиёт пункти биноси барпо этилди. Булардан ташқари, ҳомийлик маблағи ҳисобидан “Ёрқин” ШФЙ, Учкўприк кўчасига электр бетон устунлари ўрнатилди. Туман прокурорининг ташаббуси билан 2023 йил 1 чораги давомида ҳомийлик маблағи ҳисобидан “Ёрқин” ШФЙ, Учкўприк кўчасига темир бетон 4 дона устунлар ва 200 метр электр симлари ўрнатилди.
Ҳудди шу каби, туман прокурорининг ташаббуси билан ҳомийлик маблағи асосида “Бирлик” ҚФЙ, Ат.Термизий кўчасидаги аҳолига тоза ичимлик сув қувури ўтказиш учун 100 метр ва М.Улуғбек кўчасидаги аҳолига тоза ичимлик суви чиқариш бўйича 300 метр сув қувурлари ётқизиш учун техника ёрдамида чуқур қазиб берилиши таъминланди.
Анжуман давомида туман ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.