Зафаробод туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуниниг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш мақсадида тадбир ташкил этилди. Тадбирни туман Оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси Нилуфар Қувватова очиб бериб, ҳудуддаги оилавий низолар, ажримлар ва мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг туман Адлия бўлими бошлиғи Шерзод Эрматов “Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон қонуни ҳақида йиғилиш қатнашчиларига батафсил тушунчалар берилди.
Тадбирда туман ИИБнинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Фарзона Алимова сўзга чиқиб, ҳудуддаги хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа салбий ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.