Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувига қарздор “Жавоҳир Тоҳир даласи” фермер хўжалиги ҳисобидан электр таъминотидан бўлган 103,5 млн. сўм қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ижросини иҳтиёрий таъминлаш юзасидан қарздор фермер хўжалиги раҳбари бир неча бор огоҳлантирилган бўлсада, солиқ қарздорликларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Шунга кўра ижро ҳужжати ижроси юзасидан олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор “Жавоҳир Тоҳир даласи” фермер хўжалигига тегишли бўлган Ёрқин ШФЙ ҳудудида жойлашган кўчмас мулк биноси хатланиб, ҳозирда бахолаш ва аукцион савдоларида сотиш чоралари кўрилмоқда.
Бюронинг Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 3-даражали юрист Ж.Ў.Иботов